Жиноят — жинс, миллат, ирк ва эътиқод танламайди, аммо уларчи...?

Юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маърифий ислоҳотлар нафақат бугунги кун учун, балки эртанги истиқбол учун ҳам ўзининг ишончли, мустаҳкам ва беминнат тамал тошини қўйиб келмоқда-ки, бу юрти тинчлигининг, ватан равнақининг ва халқ фаровонлигининг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Бундай ислоҳотларнинг амалга оширилишида мўътабор аёл зотининг ҳиссаси ниҳоятда юқори бўлмоқда. Улар ҳар соҳада етакчилик қилиб, ташаббуслар асосчисига айланмоқда ва бу ҳол энг қувонарли ҳолдир.   

Аммо мана шундай олий ва эзгу мақсадлар йўлида ўзининг шахсий манфаатини кўзлаб, ор-номусини йўқотиб, мўътабар аёл зотига доғ тушуриб жиноят оламига ғарқ бўлган айрим аёллар ҳам борки, уларнинг ҳатти-ҳаракати мана шундай чиройли ишларга ўзининг хунук соясини ташлаб турибди. Қуйидаги жадвал маълумотлари уларнинг ушбу хунук соялари ҳақида гапирмоқда.

2010—2013 йилларда Республика миқёсида аёллар томонидан амалга оширилган жиноятлар таркиби

blog_zafar

Манба: https://data.gov.uz/uz/datasets

Нима учун бу улуғ зот жиноят оламига юз тубан бўлиб қолмоқда? Уларнинг бундай жиноятлар қилишига қандай омиллар сабаб бўлмоқда? Нима учун бу рақамлар камайиш ўрнига муқим туриб қолмоқда, ҳатто баъзи йилларда уларнинг ўсиш тенденцияларини кузатиш мумкин? Бундай кўрсаткичларга қандай қилиб кескин зарба бериш мумкин? Юртимизда аёллар ўртасида умуман жиноятлар бўлмаслигини юз фоиз таъминлаш мумкинми? Марҳамат таклиф-мулоҳазаларингизни билдиринг, бундай нохуш иллатга биргаликда ечим топайлик.


Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Введите ответ: *
Лимит времени истёк. Пожалуйста, перезагрузите CAPTCHA.