Солиқдан қочишми ёки унга яратилган енгилликми?

zafar_blog2Сир эмаски, иқтисодиётни олға томон ҳаракатлантирувчи  “драйверлар”дан бири бу савдо-сотиқ муносабатларидир. Бугун шаҳар ва қишлоқларимиз замонавий савдо иншоотлари билан янада кўркамлашиб боряпти.  Аҳолига қулай ва замонавий савдо хизматлари кўрсатиляпти. Улардаги товар моддий бойликлар асосан республикамиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат ва ноозиқовқат маҳсулотлари билан тўлдирилиб бориляпти.

Бир сўз билан айтганда, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар учун яратилаётган бундай иқтисодий-ижтимоий шарт-шароитлар иқтисодиётнинг тобора ривожланишига, аҳоли турмуш фаровонлигининг ошиб боришига, кўрсатилаётган савдо-сотиқ хизматлари сифатининг янада такомиллашиб боришига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Лекин тадбиркорларимиз уларга яратиб берилаётган мана шундай қулайлик ва имтиёзли шарт-шароитлардан қанчалик самарали ва одилона фойдалнишяпти? Ёки улар томонидан ушбу қулайлик ва имтиёзларни суистъемол қилиш, деб қараш керакми? Гап, тадбиркорларимиз томонидан амалга оширилаётган савдо-сотиқ муносабатлари, аниқроғи эса касса хизматлари (пул киримлари) ҳақида боради.

Бугунги кунда, деярли барча савдо-сотиқ шохобчаларида касса аппарати ва терминал ускуналари мавжуд бўлиб, улар томонидан харидорларга хизмат кўрсатилганда тегишли чек берилади. Аммо ушбу чекка эътибор берадиган бўлсак, унда бошқа савдо шохобчасининг номи кўрсатилган бўлади. Буни қандай тушуниш мумкин? Харидор “А” савдо шохобчасига кириб товар харид қилади, унга берилаётган чекда эса қандайдир “В” савдо шохобчасининг номи кўрсатилган бўлади. Бунга ўхшаш мисолларни деярли барча савдо-сотиқ шохобчалари (korzinka, macro, next ва ҳак.) ва хизмат кўрсатиш (умумовқатланиш, ресторан, кафе, бар, аптека, paynet ва бошқалар) тармоқларида кузатиш мумкин.

Бундай ҳатти-ҳаракатлардан мақсад нима? Ким кимни алдаяпти? Ушуб ҳолат солиқдан қочишми ёки унга яратилган енгилликми?

Тадбиркорлик субъектлари касса ускунаси ва терминалларни ўз фирмаларининг (корхоналарининг) номига расмийлаштиришлари ҳамда унда амалга оширилган айланма маблағлар балансидан келиб чиқиб тегишли солиқларни амалга оширишлари лозимми ёки уларни бирор бир бошқа субъект номига расмийлаштириб ҳам, ўз фаолиятини амалга оширавериш мумкинми?


Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Введите ответ: *
Лимит времени истёк. Пожалуйста, перезагрузите CAPTCHA.