Маҳаллийлаштириш дастурининг мақсадли кўрсаткичлари хусусида

Жорий йилнинг 11 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015—2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2298-сонли қарори қабул қилинди.

Ундан кўзланган асосий мақсад иқтисодиётда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштириш, тармоқлар ва ҳудудлараро саноат кооперациясини кенгайтириш (шу жумладан кичик бизнес субъектлари ва йирик корхоналар ўртасида), маҳаллий хом-ашё ресурслари негизида импорт ўрнини босувчи ва ички бозор талабини зарур истеъмол товарлари ҳамда бутловчи қисмлар билан таъминловчи юқори технологияли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш тизимини яратиш, валюта маблағларини иқтисод қилиш ва улардан рационал фойдаланиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашдир. 

Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидагилар белгилаб олинган.

Биринчидан, 2015—2019 йилларда иқтисодиётнинг базавий тармоқларида тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш ва импорт қилинаётган маҳсулотлар ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш ҳисобидан импортни қисқартиришнинг мақсадли параметрлари тасдиқланган (1-расм).

1-расм. 2015—2019 йилларда иқтисодиётнинг базавий тармоқларида импортни қисқартиришнинг мақсадли кўрсаткичлари

1

Ушбу расм маълумотларидан кўриниб турибдики, 2015—2019 йилларда геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефтькимё ва металлургия саноати комплекси бўйича йилига ўртача 25.7%га, машинасозлик, электротехника ва авиация саноати ҳамда маҳсулотларни стандартлаштириш комплексида -19.6%га, коммунал соҳаси, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш саноати комплексида – 19.1%га, қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва истеъмол товарларини қайта ишлаш комплексида – 36.2%га, маданият, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя комплексида – 54.7%га ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари комплексида – 20%га импортни қисқартириш белгиланган. Демак, ушбу жараён бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда қарийиб мана шундай улушда экспортни рағбатлантиришга ва миллий валюта харид қобилиятини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини ифодалайди.

Иккинчидан, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг базавий тармоқлар ва ҳудудлар кесимидаги корхоналар рўйхати шакллантирилган (2-3 расмлар). Унга кўра, 2015—2019 йилларда жами маҳаллийлаштириладиган ишлаб чиқариш маҳсулотлари туркуми 601 тани, лойиҳалар сони эса 278 тани ташкил этади. Шу билан бирга мазкур маҳсулотлар туркумида ишлаб чиқариладиган  товарлар ҳажми, сони ва тури ҳам кўпайиб бориш тенденциясига эгадир. Агар ушбу маҳсулотлар туркумини таркибий жиҳатдан таҳлил этадиган бўлсак, унда 601 туркумдаги маҳсулотлардан 414 таси ёки 68.8%и базавий тармоқ корхоналари ҳиссасига, 187 таси ёки 31.2%и ҳудудий корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Ҳудди шундай тақсимланиш жараёнини лойиҳалар сони бўйича амалга оширадиган бўлсак, улар мос равишда 174 та ёки 62.6%ни ва 104 та ёки 37.4%ни ташкил этишини кўришимиз мумкин. Демак, иқтисодиётнинг кейинги беш йилликдаги тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқариш туркумига бўлган талаби камида 601 номдаги товарлар тури билан боийди.

 

2-расм. 2015—2019 йилларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг базавий тармоқ корхоналари кесими бўйича тавсифи

2

3-расм. 2015—2019 йилларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг ҳудудлар кесими бўйича тавсифи (базавий тармоқ корхоналаридан ташқари)

3

Учинчидан, базавий тармоқ ва ҳудудлар корхоналари учун маҳаллий хом-ашё ресурслари негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳалар туркуми ва тоифаси тасдиқлаб берилган (4-расм). Унга кўра жами 56 турдаги табиий хом-ашё ва нодир ишлаб чиқариш ресурсларини ўзлаштириш белгиланган.

4-расм. Маҳаллий хом-ашё ресурслари негизида маҳаллийлаштириладиган истиқболли маҳсулотлар туркуми (бирликда)

4

Тўртинчидан, 2015—2019 йилларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича тавсия этилган маҳсулотлар туркуми белгиланган (5-расм). Унга кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар жами 153 турдаги янги рақобатбардош маҳсулот турларини қўшимча равишда ўзлаштиришлари ва экспорт қилишлари ифодаланган.

5-расм. 2015—2019 йилларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга ўзлаштириш тавсия этилган маҳсулотлар туркуми (бирликда)

5

Хулоса қилиб айтганда, маҳаллийлаштириш дастурининг изчиллик билан амалга оширилиши, унинг бошқа мақсадли давлат дастурлари билан (иқтисодий соҳадаги) узвий алоқадорликда ривожлантирилиши кейинги беш йилликда иқтисодий ўсиш омилларининг барқарорлигини сақлашга, тармоқлар ва ҳудудлараро саноат кооперациясини янада такомиллаштиришга, маҳаллий хом-ашё ресурслари негизида юқори технологияли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш тизимини ривожлантиришга, миллий валюта харид қобилиятини ўстириш ва валюта курси даражасини мақбуллаштиришга, янги иш ўринларининг барпо этилиши ва аҳоли реал даромадларининг ошишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу дастур кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кейинги беш йилликда рақобат муҳитида ўз ўрниларини эгаллашларига бўлган “сигнал” вазифасини ҳам ўтайдики, ундан оқилона фойдаланиш имкониятини қўлдан чиқармаслик лозим.


Комментарии

Маҳаллийлаштириш дастурининг мақсадли кўрсаткичлари хусусида — 1 комментарий

  1. Зафаржон,

    Маълумот учун катта ташаккур.

    Албатта қарор ва қоғозларда барча нарсалар

    олий даражада. Аммо шуни эсдан чиқармаслик керакки, бир қатор ривожланган мамлакатлар, ҳамда Хиндистон, Хитой ва бошқалар махаллийлаштириш деган нарсани ўрнига экспортни қўллаш сиёсатини юргизиб келмоқдалар.

    Махаллийлаштириш программаларини ортида катта пуллар (яъни бу лойиҳага кириш учун ва ушбу «соғин сигирдан» фойдаланиш учун), катта пора ва совғалар борлигини унутмаслик керак. Махаллий ва марказий аппаратдаги чиновник Сизга тегишли фирмани ушбу программага киритиб қўйса, Сиз солиқ ва бошқа бир қатор имтиёзларга эга бўласиз, албатта давлат бюджети хисобидан ва Сизга қўшни, аммо бу лойиҳа киролмаган тадбиркордан. Шу ишлар маъқулми? Бу лойиҳалар бозор иқтисодига тўғри келармикан? Мана шунақа гаплар!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Введите ответ: *
Лимит времени истёк. Пожалуйста, перезагрузите CAPTCHA.