Лизинг хизматлари бозорининг ривожланиш кўрсаткичлари

Лизинг хизматлари бозорининг ҳажми. Жорий йилнинг I ярим йиллигида асосий капиталга киритилган инвестициялар тузилмасида лизинг улуши 2,3%ни, ЯИМдаги улуши 0,6%ни ташкил этди. Янги лизинг операциялари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,9%га ўсди. Агар ўтган йилнинг I ярим йиллигида лизинг ҳажми 371,1 млрд.сўмни ташкил этган бўлсан, жорий йилнинг шу даврида 51,6 млрд.сўмга кўпайиб, 422,7 млрд.сўмни ташкил қилди. Давлат лизинг компанияларининг янги лизинг битимлари ҳажми 5,5%га ўсди ва 2015 йилнинг I ярим йиллиги умумий ҳажмининг 215,9 млрд.сўмига тенг бўлди.

Лизингга берилган мол-мулк ҳажми динамикаси (млрд. сўм)

лизинг 1Бизнес учун қулай муҳитнинг шаклланиши ва макроиқтисодий ҳолатнинг яхшиланиши янги лизинг битимлари сонининг ўсишига олиб келди. Жами лизинг битимлари 2 трлн. 352 млрд. сўмга етди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7%га ўсди. Таъкидлаш жоизки, бу кўрсаткич бўйича нафақат ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткични, балки 2014 йилги жами лизинг битимлари портфелини ортда қолдириб, 213 млрд.сўмга ўсди.

Лизинг бозоридаги иштирокчилар улуши. Аввалги йиллар каби, лизинг бозорининг салмоқли улуши лизинг компанияларига – 78,2% тегишли бўлиб, улар томонидан амалга оширилган умумий битимлар қиймати 330,5 млрд.сўмни ташкил этди. Тижорат банклари ҳиссасига лизинг бозорининг 21,8%и тўғри келмоқда (битимлар ҳажми 92,2 млрд.сўмни ташкил этмоқда).

Лизинг берувчилар бозоридаги иштирокчилар 5 тага қисқарди. 4 та лизинг компанияси ёпилди ва 1 та лизинг компанияси фаолияти тўхтатилди Натижада, лизинг берувчилари сони 83 тани (24 та тижорат банки ва 59 та лизинг компаниялари) ташкил этди.

Асосий воситалар тури бўйича лизинг битимлари. Лизингга берилган мол-мулк қийматида қишлоқ хўжалиги техникаси улуши жадал ўсди ва 33,5%ни ташкил этди. Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, 2013 йилдан бошлаб ушбу кўрсаткич бўйича барқарор пасайиш кузатилаётган эди. Технологик ускуналар ва кўчмас мулк сегментининг бозордаги улушлари ортиб, автотранспортнинг улуши 28,6%дан 19,1%гача пасайди.

лизинг 2Лизингга берилган мол-мулк қиймати бўйича технологик ускуналар соҳаси етакчилик қилмоқда. Лизингга берилган технологик ускуналар объектлари ҳажми 144 млрд.сўмдан зиёдни ва бозордаги улуши 34,1%ни ташкил этди. Технологик ускуналарнинг асосий қисми қурилиш хизматлари соҳаси (46,8 млрд.сўм) ва истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги (8 млрд.сўмдан зиёд) технологиялардир. Лизинг компаниялари ичида лизингга берилган технологик ускуналар ҳажми бўйича ҚК АЖ «Узбек Лизинг Интернэшнл А.О.» (25,8 млрд. сўм.), АО РҚХЛК “Қурилишмашлизинг” (8,7 млрд. сўм.) ҳамда «КДБ Банк Узбекистон» (6,3 млрд. сўм) етакчилик қилмоқда.

Битимларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши. Мамлакат бозорида амалга оширилган лизинг операцияларининг деярли тўртдан бири қисми тўғри келган Тошкент шаҳрини (21,28%) ҳисобга олмаганда, ҳудудлар миқёсида лизинг операциялари бир ҳилда тақсимланган. Жорий йил I ярим йиллиги якунларига кўра Самарқанд (8,84%) ва Тошкент (8,03) вилоятлари етачилик қилмоқда ва таъкидлаш жоизки етакчилик қилаётган ушбу ҳудудлар улушлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайган.

Лизинг битимларининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши (жамига нисбатан %да)

лизинг 3


Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Введите ответ: *
Лимит времени истёк. Пожалуйста, перезагрузите CAPTCHA.