Йўловчи ташиш жамоа транспортидаги узилишлар тасодифми ёки режали?

transport_blogЖорий йилнинг 31 май куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маъмурияти томонидан (http://www.tshtx.uz/ ) ёқилғи етказиб бериш 30%га қисқарганлиги сабабли, йўловчи ташиш жамоа транспорти қатнови оралиқларидаги интервал (аниқ вақт қайд этилмаган, демак ҳар ким билганича бу интервалдан фойдаланади, тўғрироғи қулай фурсатдан “самарали” фойдаланиб қолиш “стратегияси” ишга тушади) узайиши ҳақида эълон берилди. Хўш, ушбу ҳолат тасодифми ёки режалими ёҳуд бундай ҳолатнинг юз беришига фақат ёқилғи етказиб берувчи томон айбдорми?

Фикримизча, бунинг асосий сабабларидан бири ушбу тизимдаги тежамкорлик ва муқобиллик технологияларидаги механизмининг самарасиз йўлга қўйилганлиги ва мувофиқлаштирилаётганлигидир. Тўғрироғи эса унинг такомиллашмаганлигидадир.

Кўпчилик ҳолларда жамоа транспорт воситаси ҳайдовчиси ўз маъмуриятига йўл ҳаракати вақтида (давомида) транспорт воситаларининг тирбандлигини рўкач қилиб, ёқилғининг меъёридан ортиқча сарфланишига йўл қўйилаётганлигини сабаб қилиб келтиради (ўзини оқлаш мақсадида). Буни эса ўз навбатида, диспетчер ва маъмурият бир овоздан маъқуллашади ва сарфланган ёқилғи сарф-харажатини ҳисобдан чиқарилишини тасдиқлашади. Ўз кўзинг билан кўрмаганингдан ёки назорат қилмаганингдан кейин нима ҳам қилаоласан, вазиятни шундайлигича қабул қилишга мажбурсан (демак бу самарасиз ва жавобгарлик ҳиссисиз фаолият натижасидир). Натижада режалаштирилган хом-ашё (ёқилги-мойлаш материаллари) ва транспорт воситалари “шафқатсизларча” эксплуатация қилинади (бунинг ҳиссини жамоа транспортидан кенг фойдаланаётган йўловчилар билишади. Баъзи ҳайдовчилар транспорт воситасини ўта зўриқтирган ҳолда бошқаришади, масофа сақлаш ҳақида эса умуман гапирмаса ҳам бўлади).

Ёқилғи-мойлаш материалларининг тақчиллиги шароитида ёки умуман ушбу тизимнинг самарали иш фаолиятини йўлга қўйиш учун нималарга бирламчи вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратиш лозим? Фикримизча, энг биринчи навбатда зудлик билан жамоа транспорт воситаларига йўл ҳаракатида алоҳида йўлак линияларини жорий қилиш зарур (ривожланган давлатлар тажрибаси). Дастлабки босқичда буни тирбандлик келтириб чиқарувчи асосий йўналишларда жорий қилиниши жамоа транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигини мақбуллаштиришга ва вақт интервалини тежашга имконият яратади, демак-ким ёқилғи сарф-харажати ҳам шунга мос равишда қисқаради (мазкур усул ўз моҳиятига кўра кам сарфлилиги ва уни амалга ошириш жараёнининг тезкорлиги билан бошқа усуллардан фарқ қилади).

Кейинги босқичда ёки дастлабки босқичга паралел (ҳамоҳанг) равишда жамоа транспорт воситалари ҳаракатини реал вақт режимида кузатиш ва назорат қилиш ҳамда тўлов воситаларини автоматлаштириш мақсадида уларни зарур техник ва технологик воситалар (қурилмалар) билан бутлаш, ягона диспетчерлик маркази фаолиятини ташкил этиш зарур.

Транспорт воситалари ҳаракатининг видео кузатувлар орқали назорат ва мониторинг қилиниши сўнгги босқич ҳисобланиб, бутун йўл ҳаракати хавфсизлигини самарали таъминлаш билан ўз мазмунига эгадир.

Йўловчиларга ҳар-хил сабабларни рўкач қилиб янада ноқулайликларни (шундоғам ноқулайликлар етарли) келтириб чиқармасдан, уларни ўрнини босувчи муқобил чора-тадбирларни таклиф қилиш билан хизмат сифатини яхшилашга бош бўлиш мақсадга мувофиқдир.


Комментарии

Йўловчи ташиш жамоа транспортидаги узилишлар тасодифми ёки режали? — 8 комментариев

  1. Too much noise but less work! From what you said – I assume that transport costs are about to rise. The story is always the same, when petrol prices are about to rise, artificial queues are created in petrol stations; when transport prices are about to raise, diesel fuel deficiency precipitates or suddenly efficiency of transport utility is underlined. On the top of that we are on the verge of cotton season… which puts more pressure on disel fuel efficiency, thus, transport fare price hikes seem to be unavoidable.

    Regarding energy efficiency, I live in mahalla (махалла), every day on the way back to home from work – our street is brightly illuminated by columns on the both side of the street (the light are on between 6-8:30 pm in the evening — that is the government regulation). I understand, in winter, it becomes dark by 5 pm and the regulation is simply indispensable.

    But how about in summer; when the sun is high at six or even eight pm, when it is bright everywhere, and when one sees one’s flat shed on the earth, the columns’ lights are always turned on – with no utility, of course (you can check it by yourself that despite it is bright on the streets at 8 pm, the column lights are on in most of the mahallas even in summer time)!

    Then, I proposed to either turn off the lights during those hours to save electricity to government officials, or shift the schedule towards the end of the day to which I was told — as long as I was not personally paying the bill, I better calm down, “the lights are on by government regulation,” and if they do not follow the schedule the prosecutors (прократура) will come to cower them up.

    So I think, I terms of economy, politics have been prevailing

    • Dear colleague, thanks for your comments, I appriciate it. May be your interpretation of these casualties due to price elasticities make sense but I'm talking about efficiency of the mechanism which is realizing by our transport agency (Toshshahartransxizmat). If logically thinking, all our agencies in these system already reported to the Government that their ready to run social services (in this case public transportation) without any problem due to signing contracts and getting agreement for all related issues. Current deficit or shortages of diesel fuel happened not due to reserving for the harvesting period of crop or cotton matter (for that issues we already have enough reserves) but due to inefficiency way of use resources (fuel, logistics of the transportation, HR and etc.). All resources are costs for the agency. How to minimize these costs? Unfortunately, we are (agencies) time by time increasing our service (transportation) cost not decreasing due to improving infrastructure and servis utilities. In our practice we following only one rule — cost of public transportation will increase by certain amount or % due to increasing diesel fuels, that's all. I'm I right or not? When people hear suprisingly news about the cost decreasing process of transportation due to improving or optimizing technological (logistical) processes of the public transportation servises? This is my cutoff point opinion about all kind of public services.

  2. Ҳурматли Зафаржон! Она ёки давлат тилида гаплашсак. Мен ҳам Сизга ўхшаб АҚШ 4 йил инглиз тилида таълим олдим. Аммо бирор америка фуқоросини оммавий ахборот воситаларида ўзбек тилида сўзлаганини кўрмадим. Ватан ва миллатга эътибор тилдан бошланади.

  3. Зафаржон,

    Омма яъни авом халқ, яъни сайловчилар учун «ёпиқ» бўлган ҳар қандай давлатда шаҳар пассажир транспорти яхши ишлаши мумкин эмас. Сиз кўрсатиб ўтган барча муаммоларни ечими бор: давлат аста — секин бу соҳадан ўзини «қўлини» тортиши лозим. Сиз Татаристон пойтахтига бориб келинг. У ерда пассажир транспорти графигика қараб соатни тўғирлаш мумкин. Чунки бу иш учун шаҳар хокими Метшин омма олдида ҳисобот беради. Сиз бир ҳаракат этиб бизни шаҳар хокимидан хисобот талаб этсангиз, у Сизга «Катта холангиз»ни кўрсатиб қўйиши мумкин. Мана шунақа гаплар... Кўнглингизга яқин олманг, илтимос.

    • Мулоҳазангиз учун раҳмат. Ҳа сиз ҳақсиз, биз қатори ривожланаётган давлатларнинг аксариятида (ривожланган давлатлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади) ушбу тизим анча изга тушиб улгурган (шу жумладан, оммани эшитиш ҳам, унинг олдида ҳисобот бериш ҳам). Ҳеч бўлмаганда тегишли мутасадди раҳбарлар ушбу вақтинчалик узилишларнинг қанча давом эттишини ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ОАВда хабар бериб боришса эди, омма билан мулоқотнинг бир кўринишини ифодалаган бўлар эдик...

  4. Муҳтарам Зафаржон,

    Мен бир неча марта “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маъмурияти раҳбарияти ва бошқа ходимлари билан хизмат вазифаси сабабли мулоқатда бўлдим. Ушбу учрашувлар, суҳбатлар, музокаралар, биргаликда ишлаш менда асосий хулоса қолдирди. Бу хулоса: "Ушбу хизмат раҳбарият ва ўрта тизим ходимлари, бошқарув тизими, бошқарув молия ва кадр сиёсати, услублар, ёндошувлар барча барчаси 1970/1980, яъни «ривожланган социализм „гуллаб яшнаган“, „бажарамиз“, хамма нарса план учун» 5 йиллик планни 4 йилда бажарамиз", «Пахта олтин, таксичиларни эса қўллари олтинда» каби сафсаталарга бой даврни эслатади. Улар ҳамон ўша даврда, ўша мавқеъда. Фақат техника янги, замон янги, пул янги, даромад янги, коррупция янги......Бундай тизим, бундай раҳбар, бундай сиёсат билан янги тизимни яратиш хом хаёл.

    Аммо ноумид шайтон. Сиз ёшсиз.Ҳаракат қилинг, Худо ол деса, бўлади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Введите ответ: *
Лимит времени истёк. Пожалуйста, перезагрузите CAPTCHA.