Бюджетни даромадлар билан таъминлашнинг қўшимча омиллари

nalogi_byudjetБугунги кунда мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш жараёнида солиқ тизимида ҳам иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш, солиқларнинг фискаль ва рағбатлантирувчи функцияларини кучайтириш, хамда кичик бизнес субьектларини ривожлантириш ва иқтисодиётда тутган ўрнини ошириш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Соддалаштирилган солиқ тизими деб — бир қанча солиқлар ва тўловлар ўрнига битта тўлов ёки солиқ билан солиқ ундириш тартибидир. Бу тизимда амал қилувчи солиқлардан бири бу ягона ер солиғидир. Солиқ кодексига биноан қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари ушбу солиғ тўловчилар ҳисобланади. Лекин бу соҳада ҳам, айрим муаммолар мавжуд. Жумладан, республикамизда паррандачилик билан шуғулланувчи корхоналар ҳам ягона ер солиғи тўлайдилар. Лекин, бу ерда муаммо шундаки, ушбу корхоналарнинг даромадлари бевосита ер майдони билан боғланмаган, шу туфайли ҳам ушбу хўжаликларда солиқ юки қишлоқ хўжалик экинлари етиштирувчи хўжаликларга нисбатан анча пастдир (жадвал).

Маълумотлардан кўриш мумкинки, паррандачилик билан шуғулланувчи корхоналарнинг иқтисодий фаолияти ер майдонларига боғланмаганлиги туфайли, бир гектар ерга тўғри келадиган тушум жуда салмоқли, лекин ягона ер солиғи суммасининг ялпи тушумга нисбати (ягона ер солиғи юки) жудаям кам. Ягона ер солиғи юки паррандачилик корхоналарида 0,01-0,03 фоиз атрофида, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш билан шуғулланувчи хўжаликларда эса нисбатан юқоридир (2,2-47,9%).

Ягона ер солиғини жорий этишдан мақсад, стратегик аҳамиятга эга бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи хўжаликларни рағбатлантиришдан иборат бўлиб, парранданчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш эса паст рентабеллик соҳа ҳисобланмайди. Демак, паррандачиликка ихтисослашган қишлоқ хўжалиги корхоналарини солиққа тортишни такомиллаштириш зарур. Бунда паррандачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларини ягона солиқ тўловига (ер солиғи сақланган ҳолда) ўтказиш ва уларга такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида самарали фойдаланилган ер майдонларидан солиқ имтиёзларини жорий этиш зарур. Бундай чора-тадбирлар натижасида, Бюджет даромадларининг барқарорлиги таъминланади ҳамда табиий ресурслардан самарали фойдаланишга олиб келади.

 


Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Введите ответ: *
Лимит времени истёк. Пожалуйста, перезагрузите CAPTCHA.