Банк-молия хизматларининг ривожланиши — давр талаби

Ривожланаётган мамлакатлар қаторидан ривожланган мамлакатлар қаторига ўтиш жараёнида, иқтисодиётда етакчилик саноатдан хизматлар соҳасига ўтишни назарда тутади. Бунга далил сифатида, ривожланган мамлакатлар ЯИМнинг 80%ини хизматлар соҳаси ташкил этишини эътироф этиш мумкин. Бугунги кунда Республикамиз ЯИМнинг 55%дан зиёдини хизматлар ташкил этмоқда. Хизматлар соҳаси таркибида эса банк-молия хизматлари эса атиги 8%ни ташкил этмоқда. Ривожланган мамлакатларда эса бу кўрсаткич ўртача 40%ни ташкил этмоқда.

2015 йилнинг 1 чорагида республикамизда банк-молия хизматлари 34,8%га ўсиб, тижорат банклари томонидан хизматлар соҳаси ва сервисни ривожлантириш учун 426,1 млрд.сўм миқдорида маблағ йўналтирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробар ўсди. Шунингдек, муомалага чиқарилган пластик карталар сони 13,9 млн.бирликни, банк пластик карталарига хизмат қилувчи терминаллар сони эса 162,2 минг бирликни ташкил этди. Натижада, пластик карталар орқали нақдсиз тўловлар ҳажми 34%га ортиб, 6,5 трлн.сўмни ташкил қилмоқда. Шунга қарамай, банк-молия хизматлари ва улардан фойдаланиш имкониятини янада ривожлантириш зарурдир. Бунинг учун эса:

— молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини янада яхшилаш бўйича миллий ҳаракат режасини ишлаб чиқиш;

— молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини ошириш учун Глобал ҳамкорликда иштирок этиш;

— кичик бизнес ва микрофирмалар учун молиялашнинг мослашувчан тизимини яратиш лозим.

Ушбу уч йўналиш бўйича ишлаш, молиявий хизматлардан фойдаланишни яхшилаш ва уй хўжаликлари, кичик бизнес ва микрофирмалар имкониятларини кенгайишига олиб келади. Хусусан, молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятининг ортиши иқтисодиётга бир қатор ижобий самара беради. Яъни:

— ҳудудлар ва мижозлар гуруҳлари доирасида чакана молиявий хизматларнинг пайдо бўлишига олиб келади;

— молиялаштириш технологиясини ривожлантиради, шунингдек кичик бизнесни молиялаштиришни, аҳолининг кенг қатлами учун кичик бизнес бошлашни соддалаштиради ва рағбатлантиради;

— назорат қилиш осонроқ бўлган пул оқимлари фойдасига, нақд тўловлар улушини камайтириш орқали солиқ базасини оширади;

— жамғармалар ва инвестициялар учун кенг имкониятлар яратади, аҳолининг омонатлар қилиш соҳасидаги фаолиятини оширади;

— ижтимоий алоқаларга ва моддий имкониятларга эга бўлмаган аҳолининг муҳофазага мухтож қисмини ижтимоий ажралганлик даражасини камайтиради;

— норасмий кредит бозорлари ҳажмини камайтиради;

— қамбағалликка қарши курашнинг кўп ҳаражатли усулидан (субсидия ва ижтимоий ёрдам), молиялаштириш имконининг оширишилиши натижасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисминининг бандлигини рағбатлантишни ва даромадлар билан таъминлашни назарда тутувчи усулларга ўтилишига олиб келади;

— аҳолининг молиявий саводхонлиги ва билимини оширади;

Шундай экан, ҳурматли блоггерлар, сизнингча қандай банк-молия хизматлари ҳозирги кунда амалда бўлиши лозим. Ишончим комилки, Сизлардан кўпчилигингиз ўқиш, хизмат ёки дам олиш мақсадларида кўплаб хориж мамлакатларида бўлгансиз. Айтингчи бошқа мамлакатларда амалда бўлган қандай банк-молия хизматлари республикамизда ҳали жорий қилинмаган?


Комментарии

Банк-молия хизматларининг ривожланиши — давр талаби — 2 комментария

  1. IN BANKING, IT IS TIME TO MOVE FROM GOOD WORDS TO GOOD WORKS! In fact, we miss a lot. Because we speak very much but do very few, especially in banking! Central Bank tries to flounder to international auditors such as CAMAEL ratings, by suppressing our local clients for eg. by withholding cash payments – to show better liquidity ratios, stifling foreign exchange – to show “tick-tack” and shiny foreign reserves.

    It is also very pity that only 4 people have been awarded ACA accountant professions from whole Uzbekistan last year. Furthermore, Even Monetary policy carried out by Central Bank is at satisfactory level only (that is my personal view so it is subject to change).

    PS. By the way, I will probably write an article about it in near future with reference to VISION – 2030 and what Irvin Fisher (banking guru and must-know personality for every banker) tells about savvy Monetary Policy!

  2. Саид Ахрор сиз мутлақо ҳақсиз. Яхши сўзлардан яхши ишларга аллақачон ўтиш керак эди. Фикримча тижорат банкларимиз фаолиятини ва ишлаш механизмини ривожланган мамлакатлар банклари билан солиштирилса жуда катта фарқ чиқиши аниқ. Хусусий ҳолда, банк мижоз учун хизмат қилиши, банклар ўртасида ўзаро рақобат бўлиб, мижозларини қадрлаши лозим. Лекин ҳақиқатда эса, хозирги кунда банкка бирор бир муаммо туфайли мижоз қониқмаётганини айтса, бор бўлмаса бошқа банкка дейди!!!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Введите ответ: *
Лимит времени истёк. Пожалуйста, перезагрузите CAPTCHA.